Тошкентда Бутунжаҳон велосипед куни нишонланади

Дата: 12:30, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – 3 июнда Тошкентда Бутунжаҳон велосипед кунига бағишланган велотур бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Байрам велотури Ўзбекистон Велоспорт федерацияси томонидан Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Бошқа иштирокчилар қаторида велотурда дипломатик корпус вакиллари, элчихона ва муассасалар вакиллари ҳам қатнашадилар.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда 3 июнда нишонланадиган Бутунжаҳон велосипед куни БМТнинг янги байрамидир.

Сурат манбаи: http://znaigorod.ru/reviews/2015-06/neznanie-ne-osvobozhdaet-ot-otvetstvennosti-pdd-dlya-velosipedistov

Янгилик билан ўртоқлашиш: