Тошкентда “Central Asia-2015” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:38, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда фан, таълим, маданият ва бизнесда ахборот-кутубхона ресурсларига бағишланган “Central Asia-2015” халқаро конференцияси бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, унда республикадаги ана шу соҳага алоқадор муассасаларнинг 250 атрофида раҳбарлари қатнашмоқда. Шунингдек, Озарбайжон, Беларусия, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Россия, АҚШ, Украина, Чехия Республикасидан ҳам 25 ортиқ меҳмонлар ташриф буюришган.

Конференциянинг биринчи кунида фан, таълим, маданият ва бизнесда ахборот-кутубхона ресурсларининг аҳамияти, кутубхона муассасаларининг нашриётлар, архив, музейлар билан ўзаро алоқалари, ахборот маданияти ва медиа саводхонлик масалаларига бағишланган секция мажлислари бўлиб ўтади.

23 апрелдаги пленар йиғилишда мутахассислар Озарбайжон, Беларусия, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Россия, АҚШ кутубхоналарининг инновацион ечимлари тажрибасини кўриб чиқадилар.

Табирнинг учинчи кунида турли маҳорат дарслари, семинар, доира суҳбатлари, тақдимот ва акция ҳамда кўчма семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: