Тошкентда чарм тери ва пойафзал саноати халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 11:38, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – 18-20 май кунлари Тошкентда “Чарм, пойафзал, кийим ва аксессуарлар” халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу тадбир чарм-тери, пойафзал ва теригалантерея маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва уларни сотиш билан шуғулланувчилар, шунингдек, МДҲ ва Марказий Осиёдаги савдо компаниялари вакилларига мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистондаги тармоққа доир ягона кўргазма ҳисобланади. Жорий йилда кўргазмада дунёнинг 15 мамлакатидан 70 компания қатнашади”, – деб таъкидлашди соҳа корхоналарининг “Ўзбекчармпойабзали” уюшмасида.

Бундан ташқари, кўргазма доирасида бизнес-форум ўтказилиб, унда тармоқ учун долзарб бўлган тақдимот ва маърузалар, замонавий чарм-пойафзал буюмлари намойишлари ҳам ўтказилади.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, халқаро кўргазма-ярмарка Марказий Осиёдаги чармтери бозори иштирокчилари орасида ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро товар айланмасини ўстиришга салмоқли ҳисса қўшади. Боз устига, ушбу тадбирда иштирок маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини халқаро савдо майдончасида намойиш қилишга ҳам икон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: