Тошкентда чех виза маркази очилди
Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – 14 июлда Тошкентда Чех виза маркази ўз ишини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, марказ шенген визалари олиш учун аризалар топширишга мўлжалланган.
Таъкидланишича, ариза берувчининг шахсан ҳозир бўлиши мажбурийдир.
“Виза маркази марказ сайтида кўрсатилган хужжатлар рўйхатида келтирилган хужатларни тўлиқ тақдим этмаган тақдирда хужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас”, - дейилади элчихона хабарида.


