Тошкентда Чехословак, чех ва словак киноси кунлари бўлиб ўтади

Дата: 16:51, 21-09-2018.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 24-27 сентябрда Тошкентда чехословак давлатининг юз йиллик юбилейи муносабати билан чех ва словак киноси кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Чехия ва Словакия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонасин хабар қилишларича, намойишлар Алишер Навоий номидаги кино саройида барча истовчилар учун (кириш бепул) бўлиб ўтади. Фильмлар рус тилидаги субтитрлар билан бирга намойиш этилади.

Кино кунларини 2014 йилда олинган “Тоза ўйин” фильмининг намойиши билан бошланади. Бу режиссёр Андреи Седлачков томонидан суратга олинган драма бўлиб, воқеалар 1983 йилда Чехословакияда бўлиб ўтади.

Кино кунлари дастурига режиссёр Ладислав Смольякнинг “Чоп, официант, чоп” комедияси, Душан Ганакнинг “Мен севаман, сен севасан” драмаси (1980 йил), “Номзод” триллер ва комедияси (2013 йил, режиссёр Йонаш Карасек), Томаш Луньякнинг “Алоис Нэбэл” анимацион драмаси (2011 йил) “Лимонадли Жо, ёки отли опера” комедияси (1964 йил, режиссёр Олдржих Липски).

Сурат манбаи: из https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: