Тошкентда Chevrolet Orlandoнинг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Тошкентда General Motors Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарила бошлаган Chevrolet Orlando автомобилининг тақдимот маросими бўлби ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Автомобилни йиғиш ишлари Хоразм вилоятидаги янги автомобиль заводида бошланди. Бу ерда “Дамас” микроавтобуслари ҳам йиғилади. Chevrolet Orlando 141 от кучига эга бўлган 1,8-литрли двигатель билан жиҳозланган бўлиб, у ҳар 100 кмга ўртача 7,9 литр ёқилғи сарфлайди. Модель 6-поғонали автомат тезлик узатиш қутиси билан жиҳозланган”, - деб хабар берди “Ўзавтосаноат” АКдаги манба.
Шунингдек, автомобиль олдинги ва ён хавфсизлик ёстиқчалари, блокланишга қарши тормоз тизими, бўйига мослаш мумкин бўлган руль, электроприводли орқа кўриниш ойналари, мосланувчан олдинги ўриндиқларга ҳам эга.
Қўшимча қулайликлардан ёмғир датчиги, иқлим ва круиз назорати тизими ва парковка сенсори кабиларни айтиб ўтиш мумкин.