Тошкентда чорва ўғриси ушланди

Дата: 10:13, 21-08-2015.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Тошкентда чорва ўғриси ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яшнабод тумани ТИИБга жабрланувчи уйига номаълум шахс киргани ва ўч бош қора молни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар келиб тушди. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди.

“Воқеа жойига етиб келган ТИИБ ходимлари жабрланувчини ҳамда воқеанинг эҳтимолий гувоҳларини сўроқ қилдилар ва гумондорнинг изига тушдилар. Ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари давомида молларни шу ерда яшовчи 35 ёшли шахс ўғирлагани аниқланди. У қўлга олинди. Ҳозирда унинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги аниқланмоқда”, – дейлади ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: