Тошкентда “Дам олиш дунёси 2016” туристик кўргазмаси бошланмоқда

Дата: 17:11, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – 18-19 апрелда пойтахтдаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуида “Дам олиш дунёси 2016” IV Халқаро туристик кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар беришларича, кўргазмада Ўзбекистон, Малайзия, Таиланд, Туркия, Чехия, БАА, Сингапур, Украина, Мальдивга мансуб 200 компаниялар қатнашади.

Ўзбекстоннинг туристик салоҳияти ҳар бир вилоятнинг кўргазма стендида тақдим этилади. Сирдаё вилояти ҳам илк маротаба эксклюзив стенди билан иштирок этади.

 Кўргазма нафақат туристик компаниялар ва бизнес-ҳамкорларни қизиқтирмоқда. “Ўзбектуризм” МК маълумотларига кўра, қатор россия босма ва интернет ОАВ тадбир ишини ёритиш мақсадида кўргазмага ташриф буюради.

Кўргазма сайёҳлик соҳасида қатор халқаро ва маҳаллий тадбирлар ҳам режалаштирилган. Улар орасида “Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболлари” мавзусида “давра суҳбати” ҳам бор.

Тадбир доирасида хорижликлар учун ноёб гастрономик турлар тақдимоти режалаштирилган. Кўргазма “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва “Буюк Ипак йўли” реклама агентлиги томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, пойтахт ҳокимияти, Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: