Тошкентда “Дам олиш олами” кўргазмаси учинчи бор ўтказилади

Дата: 17:36, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – 27-28 апрелда Тошкентда “Дам олиш олами” халқаро туристик кўргазмаси учинчи бор ўтказилади. Унда Озарбайжон, Туркия, Сейшел ороллари Вьетнам ва бошқа хорижий давлатлар компаниялари қатнашадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“Ўзбектуризм” миллий компаниясидан хабар қилишларича, кўргазмада Ўзбекистондаги меҳмонхоналар, туристик ва транспорт компаниялари, соғломлаштириш марказлари, санаторийлар қатнашадилар.

Кўргазма доирасида Ўзбекистондаги тоғ дам олиш ҳудудлари тақдимоти ўтказилади. Улар томонидан спорт-соғломлаштириш туризми ишқибозлари учун ҳам қисқа муддатли, ҳам давомли дам олиш дастурлари таклиф этилади.

Кўргазманинг ишбилармонлик дасутри ҳам ишлаб чиқилмоқда. Унинг доирасида “Виктория тур” (Вьетнам), “Тау Травел” (Туркия), “7 SOUTH” (Сейшель оролари) компанияларининг тақдимоти ўтказилади.

28 апрелда кўргазма доирасида “Ипак йўли таъми” миллий таомлар фестивали ҳам уюштирилади. Унда ресторанлар билар бир қаторда вино, балиқ ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳам қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: