Тошкентда дастурлаш бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинали бўлиб ўтади
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6-7 декабрида бир вақтнинг ўзида Санкт-Петербург, Барнаул, Тошкент ва Тбилиси шаҳарларида дастурлаш бўйича талабалар ўртасида жамоавий жаҳон чемпионатининг (ЖЧ) яримфинали бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 7 ва 8 ноябр кунлари бу ерда ЖЧнинг чорак финали бўлиб ўтиб, унда 30 олий ўқув юртидан 68 жамоа қатнашган. ЖЧнинг ярим финалига Ўзбекистондан энг яхши натижага эга бўлган 20 жамоа чиққан. Убу жамоалар рўйхати ТАТУ сайтида мавжуд.
Қайд этиш зарурки, ЖЧнинг Тошкентдаги навбатдаги босқичида Қозоғистон ОЎЮ жамоалари ҳам иштирок этадилар.
Эслатиб ўтамизки, ҳар йили ўтказиладиган дастурлаш бўйича талабалар терма жамоалари ўртасида жамоавий жаҳон чемпионати компьютер оламидаги нуфузли АСМ – Association for Computing Machinery халқаро ташкиолот томонидан 1977 йилдан бошлаб уюштирилади. Жаҳоннинг етакчи IT-компани ушбу мусобақаларни малакали кадрлар манбаи сифатида кўрадилар.