Тошкентда давлат китоб дўконлари тармоғи очилади

Дата: 17:34, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Яқин орада Тошкентда давлат китоб дўконлари тармоғи ташкил этилади. Бунга доир тегишли қарор Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа Ўзбек Ахборот ва матбуот агентлиги томонидан амалга оширилади. Унинг балансига беғараз тарзда қатор фойдаланилмаётган мулк объектлари берилиб, бу ерда кейинчалик китоб маҳсулотлари сотишга ихтисослашган замонавий дўконлар тармоғи очилади.

Давлат рақобат қўмитаси август охирига қадар агентликка танланган биноларни топширади, у эса, ўз навбатида, бу ерларда 2015 йил охирига қадар китоб дўконлари ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: