Тошкентда “Дебют-2014” театр фестивали бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда ёш режиссёрларнинг “Дебют-2014” V республика театр фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фестиваль ишларини пойтахтдаги беш театрда томоша қилиш мумкин. Булар Ўзбек Миллий академик драма театри, Ўзбек давлат драматик театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри, Республика ёш томошабинлар театри ва Ўзбекистон ёшлар театрларидир”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матуот хизматида.
Ташкилотчилар бу йилги фестивалга нафақат ёш режиссёрларни, балки драматурглар, театр рассомлари ва актёрларни ҳам жалб қилдилар. Бу йил фестивалда жами 10 драматург, 5 режиссёр, 8 актёр ва 10 рассом қатнашмоқда.