Тошкентда “Динамо” Тбилиси ва “Пахтакор” Тошкент жамоалари учрашади
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Эртага соат 13:30да Ўзбекистон пойтахтида “Динамо” Тбилиси ва “Пахтакор” Тошкент жамоалари ветеранлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Пойтахт клубининг маълумотларига кўра, ўйин “Динамо” Тбилисининг Тошкентда москванинг “Торпедо” жамоаси билан бўлиб ўтган машҳур учрашувининг 50 йиллигига бағишланади.
Грузия фахрий футболчилардан ташқари Тошкентга журналистлар ва “Динамо” Тбилисининг кўплаб ишқибозлари ташриф буюрадилар.
Дастур доирасида меҳмонлар “Пахтакор-79” мемориали пойига гуллар қўядилар.
Эслатиб ўтамизки, узоқ 1964 йилда “Пахтакор” стадионида Собиқ Иттифоқ чемпионатининг олтин медаллари учун “Динамо” Тбилиси ва “Торпедо” Москва жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Ушбу ўйин Тбилиси жамоасининг 4:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган эди.
Илгари ЎзТАГ “Динамо” Тбилиси ва “Торпедо” Москва ўртасидаги машҳур ўйиннинг юбилейи муносабати билан Тошкентга Грузия футболи фахрийлари жамоаси ташриф буюриб, улар ўзбек ветеранлари билан ўйнаши ҳақида хабар қилган эди.