Тошкентда диний экстремистларнинг жиноий фаолияти тўхтатилди

Дата: 13:39, 24-10-2019.

Тошкент. 24 октябрь. ЎзТАГ – Тошкентда диний экстремистларнинг жиноий фаолияти тўхтатилди, дея хабар беради Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"23 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонда тақиқланган "Жиҳодчилик" диний-экстремистик оқими аъзолари гуруҳининг жиноий фаолияти тўхтатилди", - дейилади Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, ҳибсга олинганларнинг аксарияти илгари экстремистик фаолият учун жазоланган. Гуруҳ аъзоларининг сони ошкор этилмайди.

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш жойларида экстремистик мазмундаги адабиётлар ва аудио материаллар олиб қўйилди.

Айни пайтда тезкор-тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Сурат манбаи: oxo.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: