Тошкентда доимий ва вақтинчалик пропискани расмийлаштириш бўйича электрон тизим ишга туширилди

Дата: 17:16, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Тошкентда доимий ва вақтинчалик пропискани расмийлаштириш бўйича электрон тизим синов тариқасида ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда паспорт-виза соҳасидаги (доимий, вақтинча прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш) давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 1 май кунидан Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш хизматлари синов тариқасида ишга туширилганлигини маълум қиламиз”, - деб таъкидланади хабарда.

Шу муносабат билан, тизим синов тариқасида ишлатилаётганлигидан келиб чиқиб, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида техник носозликлар ёки хатоликлар юзага келса ёки тизимни яхшилаш бўйича таклифлар бўлган ҳолда, фуқаролардан бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг [email protected] электрон почтасига маълумот юборишин сўралади.

 

Сурат манбаи: http://www.16sucai.com/2016/03/80034.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: