Тошкентда Драм ТАО япон барабанчилари гуруҳининг концерти бўлиб ўтди

Дата: 10:48, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Япон Жамғармаси Тошкентда Драм ТАО япон барабанчилари гуруҳининг “Барабан қалби” номои концертини ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Барабан қалби” дунёдаги энг машҳур томошалардан ҳисобланади. Унинг яратувчилари барабан жанги, рақс устаси ҳисобланиб, Кунчиқар мамлакатининг бир неча жанг санъатларини яхши биладилар. Уларнинг афишалари “Япониядан сенсация!” деган ёзувларга бой. TAO дунёнинг 23 ортиқ мамлакатларида концертлар берган ва 7 млндан ортиқ томошабинлар санъаткорларнинг томошаларидан баҳра олишган”, – деб таъкидлашди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

 Дунёга машҳур дизайнер Жюнко Кошино билан биргаликда тайёрланган ноёб шоу ҳам концертга алоҳида жозиба бағишлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: