Тошкентда дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади

Дата: 11:00, 28-03-2014.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида 31 март и 1 апрель кунлари дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу йили жорий этилган янги қоидага кўра чемпионатда ҳар бир вилоятдан тўрттадан энг кучли дзюдочи иштирок этади. Бу энг кучлиларни танлаш ҳамда халқаро турнирларда қатнашиш учун терма жамоага жалб қилишга ёрдам беради”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматида.
31 март куни эркаклар 81 кг, 90 кг, 100 кг ва 100 кг ошиқ вазн тоифаларида, аёллар эса 63 кг, 70 кг, 78 кг ва 78 кг ошиқ вазн тоифаларида иштирок этади. 1 апрелда татамига 60 кг, 66 кг, 73 кг вазн тоифасидаги эркаклар ва 48 кггача, 52 кг ва 57 кг вазн тоифасидаги аёлллар чиқадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: