Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади

Дата: 16:45, 05-10-2016.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – 6-8 октябрда Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 “Турнирда 15 мамлакатдан 140 спортчилар иштирок этади. Ўзбекистон шарафини 56 дзюдочи ҳимоя қилади”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Мусобақанинг расмий очилиш маросими 6 октябр соат 16.15да пойтахтда бўлиб ўтади. Финал қисми эса соат 17.00да бошланади.

Мусобақаларнинг биринчи кунида баҳслар икки эркаклар (60 кг, 66 кггача) ва уч аёллар (48 кг, 52 кг ва 57 кггача) вазн тоифаларида бўлиб ўтади.

Турнирнинг иккинчи кунида эркаклар 73 кггача ва 87 кггача, аёллар эса 63 кг ва 70 кггача вазнларда белашадилар. Учинчи кунда эса эркаклар 90 кг, 100 кггача ва 100 кгдан ортиқ, аёллар эса 78 кггача ва 78 кгдан ортиқ вазнларда баҳслашадилар.

Финал курашлар HD форматида онлайн режимда эфирга узатилади. Мусобақаларни ippon.tv сайтида кузатиб бориш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: