Тошкентда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

Дата: 10:06, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 15-17 апрел кунлари Тошкентда учинчи бор дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бўлажак чемпионат учун 31 мамлакат рўйхатдан ўтган. Тошкентдаги турнир Риодаги Олимпиа ўйинларида иштирок этишга сўнгги имкониятлардан бири, шу сабабли рейтинг очколари ишлаб олишга ҳаракат қилувчи спортчилар жуда кўп. Масалан, биринчи ўринни олган спортчи 400 балл олади”, - деди Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Армен Багдасаров.

Унинг сўзларига кўра, Тошкентда уч Гран-при ва икки Осиё чемпионатлари ўтказилганидан кейин Ўзбекистонда салмоқли тажриба тўпланди, аҳил жамоа шаклланди, шаффоф материал-техник база яратилди. Шу сабабли ҳам ўзбек томони турнирни юқори даражада ўтказиб, ишқибоз ва меҳмонларга сифат ва маҳорат таклиф этишга қодир.

2016 йилги Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими 15 апрел соат 16.30да бошланади. Дастлабги беллашувлар соат 10да, финал қисми эса 17.00да.

Янгилик билан ўртоқлашиш: