Тошкентда ЕИ делегацияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:49, 12-05-2015.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар беришларича, суҳбат давомида иккитомонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон – ЕИ Ҳамкорлик кенгашининг Бруссел шаҳридаги бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамизки, томонлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамияти ва унга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув” амал қилади. Ушбу хужжат Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг ЕИ Флоренциядаги 1996 йилдаги саммити доирасида имзоланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: