Тошкентда ЕИ томонидан молиялаштирилаётган синов Ижтимоий кўмак маркази очилмоқда

Дата: 14:19, 24-06-2016.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – 28 июнда Тошкентда Европа Иттифоқи томонидан Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги кўмагида молиялаштирилаётган синов Ижтимоий кўмак маркази очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа ижтимоий нозик вакилларига психологик ва юридик кўмак бериш, шунингдек, улар томонидан касб малакаси олишга ёрдамлашишга йўналтирилган. Лойиҳа доирасида Тошкентда ва Тошкент вилоятидаги камида 1,2 минг ижтимоий нозик эркак ва аёллар қамраб олиниши кутилмоқда. Булар жазони ўташ жойларидан озод қилинган, наркоманлар, ОИТСга чалинган, сил билан оғриганлар ва бошқалардир”, - деб таъкидлашди ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Тадбирда давлат таркиблари, нотижорат нодавлат ташкилотлари, Тошкент ўз-ўзини бошқариш органлари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этадилар.

Тадбирни Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари элчи Юрий Штерк ва Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Нейтхарт Хефер-Виссинглар очадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: