Тошкентда экологик сумкаларни оммалаштириш бўйича акция бошланди

Дата: 10:00, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 5 июнидан бошлаб Тошкентда экологик сумкаларни оммалаштириш бўйича акция бошланди. У кеча кечқурун Korzinka.uz супермаркетлари тармоғида очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
БМТ ваколатхонасидан хабар беришларича, акция Бутунжаҳон атроф муҳитни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилмоқда. Бу кун бутун дунёда ҳар йилнинг 5 июнида нишонланади.
Лойиҳа “Ўзбекистонда Ижтимоий инновациялар ва Кўнгиллилик” лойиҳаси томонидан Korzinka.uz тармоғи кўмагида ташкил этилди. Шунингдек, лойиҳа БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Кўнгиллилар дастури томонидан амалга оширилмоқда. Ижтимоий лойиҳа ташаббускорлари эко сумкалар Ўзбекистонда кенг тарқалиб кетишига умид қилмоқдалар.
Қайд этиш керакки, ҳозирда ушбу акция дунёнинг кўплаб мамлакатларида оммалашган бўлиб, бу орқали аҳоли сайёрамизни асрашга реал ҳисса қўшиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: