Тошкентда экологик туризмнинг ривожига бағишланган конференция бўлиб ўтади
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ - 5-6 октябрда Тошкент халқаро туристик кўргазмаси доирасида “Экологик туризм – ривожланиш ва атроф муҳит ҳимоясининг муҳим омили: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” номли халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбир Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
“Ўзбектуризм” МК билан ҳамкорликда ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси иштирокида қатор вазирлик ва муасасалар билан бирга ташкил этилмоқда”, - дейилади “Ўзбектуризм” компанияси хабарида.
Конференция доирасида Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни хорижий тажриба асосида ривожлантириш масалалалари муҳокама қилинади.