Тошкентда экспорт бўйича бизнес-конференция ўтказилади

Дата: 17:55, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – 18 майда Тошкентда экспорт бўйича амалий бизнес-конференция ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Maslov PR Tashkent компаниясидан маълум қилишларча, тадбир доирасида ушбу соҳада эксперт бўлган уч халқаро маърузачилар: Дмитрий Дичковский, Игорь Качалов ва Максимильян Федингерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Конференциядан кўзланган мақсад – муваффақиятли экспорт стратегияларини ўрганиш, тажриба алмашиш ва Ўзбекистон тадбиркорларига ташқи бозорларга чиқишда кўмаклашишдир.

Бўлажак бизнес-конференциянинг мавзуси “Товар ва хизматлар экспорти – ҳаракат пайти!” деб номланиб, республика экспорт салоҳиятини ривожлантириш шароитларида ўта долзарбдир.

Маърузачиларнинг чиқишлари конференция иштирокчиларига қайси маҳсулотлар қайси бозорларда долзарблигини тушунишга имкон беради. Шунингдек, турли бизнеслар учун экспорт стратегиялари ҳақида тушунча берилади.

Бизнес-конференция доирасида баҳс ҳам ўтказилиб, ундан кўзланган мақсад халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитларида қўллаш имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек, бошқа амалий масалаларни ўрганишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: