Тошкентда электрлашган халқа темир йўл қурилади

Дата: 16:00, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Яқин орада Тошкентда янги электрлашган тезюрар халқа темир йўли қурилиши бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жами 26 станция қурилиш режалаштирилмоқда, поездлар 7 дақиқа интервал билан ҳаракатланади. Шундай қилиб, бутун Тошкентни бир соат давомида айланиб чиқиш мумкин бўлади.

“Президент томонидан юқори қулайликдаги поездлар юрувчи тезюрар халқа темир йўли қурилиши лойиҳаси тасдиқланди. Линия Тошкент автомобил халқа йўлининг ташқи томонидан ўтади. Ушбу линиянинг узунлиги бир томонига 71,2 километрни ташкил қилади. Жами 140 кмдан зиёд темир йўллар қуриш зарур бўлади”, - деб таъкидлади “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК бош инженери Ҳусниддин Ҳосилов “Ахборот” дастури эфирида.

Лойиҳани молиялаштириш давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади, шунингдек, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди маблағлари, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК маблағларини ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: