Тошкентда электробуслар сони ўнтагача кўпаяди

Дата: 17:31, 12-11-2019.

Тошкент. 12 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда электробуслар сони ўнтагача кўпаяди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тараққиёт дастурининг Тошкентда доимий вакили Матильда Димовскни қабул қилди.

Таъкидланганидек, томонлар яшил транспорт коридорини ташкил этиш, электроавтобуслар сонини кўпайтириш бўйича лойиҳаларни биргаликда ривожлантириш, шунингдек, "Ақлли шаҳар" концепцияси доирасида лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.

"Ҳозир Тошкентда тест режимида битта электроавтобус йўлга чиқмоқда. Тез орада уларнинг сони ўнтага етади", – деб қайд этилади хабарда.

Сурат манбаи: tashkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: