Тошкентда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг бажарилиши муҳокама қилинди

Дата: 17:05, 27-09-2016.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуннинг бажарилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилди.  

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, тадбир иштирокчилари давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва ошкоралигини таъминлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама этдилар.

 Семинар иштирокчилари “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришнинг қонуний асослари, миллий ахборот-коммуникация тизимини такомиллаштириш, электрон тижорат, солиқ соҳасига электрон давлат хизматларини жорий қилишнинг истиқболлари ҳақида гапирдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: