Тошкентда энг оммабоп ўзбек автомобилининг туғилган куни нишонланди

Дата: 12:41, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – 19 июлда Тошкентда энг оммабоп ўзбек автомобили бўлган “Нексия”нинг 20 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи “Нексия” конвейердан 20 йил олдин чиққан бўлиб, у тездда нафақат ички бозорда, балки МДҲ мамлакатларида ҳам оммабоп бўлиб кетди. Бир оз олдин бир машинани модернизация қилиб, “Нексия 2”ни чиқардик. Унинг асосида европа стандартлари бўйича “Нексия R3” ишлаб чиқилди”, – деб таъкидлади матбуот анжуманида GM Uzbekistan бренд-менеджери Собиржон Мухторов.

Бугунда “Нексия R3” хорижда йиғилиши йўлга қўйилган ягона ўзбек автомоделидир. У Қозоғистонда ишлаб чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 1996 йил 19 июлда UzDaewooAuto заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Шу куни “Нексия”нинг синов автомобили яратилган ва у бу ерда 2016 йилгача ишлаб чиқарилган эди. Бу машиналардан жами 1060710 дона чиқарилган.

Ҳозирда GM Uzbekistanнинг республикадаги заводларида Chevrolet ва Ravon номлари остида 10 автомобиль моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Булардан Matiz, Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra) Асакада, Captiva ва Malibu – Тошкентда, Orlando, Damas, Labo – Хоразм вилояти Хазораспс туманидаги Питнакда ишлаб чиқарилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: