Тошкентда энг йирик эски-туски бозори кўчирилади

Дата: 16:31, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда энг йирик “Янгиобод” эски-туски бозори янги жойга кўчирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ҳокимиятига асосланган ҳолда.

“Тошкент шаҳридаги эски ва ишлатилган буюмлар сотишга ихтисослашган бозор ўрнида “Яшнобод” инновация технопарки ташкил этилади. Бунга доир тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди”, - дейилади хабарда. 

Тошкент шаҳри ҳокимияти ноябр ойи ўртасигача “Янгиобод” ихтисослаштирилган бозорини Бектемир туманига кўчиришни тугаллаши, шу билан бирга бозор майдонининг ярмини “Яшнобод” ДУК инновация технопарки дирекцияси”га бериши зарур.

Натижада 7,5 гектарлик майдонда маҳаллий ва халқаро мутахассисларнинг инновацион, республикада муқобили бўлмаган маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш бўйича ишлаб чиқаришларни жойлаштириш режалартирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: