Тошкентда ер ости метроси қурилишининг иккинчи босқичи доирасида ишлар бошланди

Дата: 13:46, 23-07-2019.

Тошкент. 23 июль. ЎзТАГ – Тошкентда ер ости метросини қуришнинг иккинчи босқичи доирасида ишлар бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Шу кунларда Тошкент метрополитенининг Юнусобод тармоғини кенгайтириш лойиҳаси доирасида қарийб 1,5 километр узунликдаги янги туннелни бурғулаш ишлари бошланди",-дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ўтиш жараёни Германиянинг «Herrenknecht» замонавий техникаси ёрдамида амалга оширилоқда. Қурилма туннелни ётқизиши ва бир вақтнинг ўзида қувурлар билан мустаҳкамланган бетон рамкани ўрнатиши мумкин. Бир кунда туннел қалқони 12 метргача бўлган масофада ҳаракатлана олади.

Шунингдек, матбуот хизмати эслатиб ўтадики, янги тармоқнинг умумий узунлиги 2,93 километрга тенг. Қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ тарзда олиб борилмоқда, 40 га яқин замонавий махсус техника ва бошқа механизмларда 180 дан ортиқ малакали муҳандис ва мутахассислар кечаю кундуз узлуксиз иш олиб бормоқда.

"Бугунги кунда барпо этилаётган "Юнусобод"ва "Туркистон" станциялари ўртасида туннел қуриш ишлари олиб борилмоқда, “Туркистон” бекатида қайта чиқиш ва тупикларини қуриш бўйича очиқ усулда ишлар олиб борилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, "Тошкент Метропроект" МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа 2019 йил охиригача якунланиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 124,8 млн долларга тенг.


Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: