Тошкентда эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги бошланди
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – 4-7 октябр орасида Тошкентдаги Республика олимпиа резервлари коллежида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Якунлари бўйича кейинги мавсумда халқаро турнирларда иштирок этувчи мамлакат термаси таркиби шаклланадиган мусобақаларда бутун республикадан келган 500 ортиқ спортчилар қатнашадилар”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.
Юнон-рум кураши вакиллари беллашувлари 4 ва 5 октябрда ўтказилади, эркин кураш вакиллари эса 6 ва 7 октябр кунлари учрашадилар.