Тошкентда Евгений Бетгер ҳаётига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди

Дата: 18:06, 06-07-2017.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тарихчи ва шарқшунос олим, библиограф, китобшунос Е.Бетгер ҳаётига бағишланган библиографик обзор ва адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазма ва библиографик обзор ва “Бетгер – китоб илмининг билимдони” деб номланган. Кутубхона маълумотларига кўра, унинг мутахассислари учун библиографик шарҳ ўтказилди ва унда таниқли китобшуноси ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, у Е.К.Бетгернинг эскирган каталог тизимини “Универсал ўнлик классификацияси” (УДК) замонавий жадвалига ўтказиш борасида қилган инновацион ва долзарб таклифи тўғрисида гапириб ўтилди.

Е.К.Бетгер библиографик кўрсаткичлардаги мавжуд УДК иқтибозларини бирма-бир қўлда ёзиб чиқиб, ягона жадвал ҳолига келтирди ва 1918 йил ёзида миллий Туркистон кутубхоналари ходимлари учун “Универсал ўнлик классификацияси” рисоласини чоп этди.

Унинг иши билан танишиб чиққан Брюссель Халқаро кутубхона институти тадқиқотчилари Бетгерга амалга оширган  ишлари учун ташаккур изҳор этдилар ва новаторлик ғояларини тан олганликларини айтдилар. 

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати раҳбари Наргиза Зоитова эса унинг кутубхона фондини бойишига қўшган хиссасини алоҳида таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: