Тошкентда Европа иттифоқи таълим дастурларининг ахборот кунлари бўлиб ўтмоқда

Дата: 13:55, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Европа иттифоқи Erasmus+ таълим дастурларининг ахборот кунлари бўлиб ўтмоқда. Ундан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва Европа давлатлари ОТМ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбирда Ўзбекистон барча вилоятлари олий таълим муассасалари ўқитувчи ва маъмурий ходимлари, Европа Иттифоқи Делегацияси ва пойтахтдаги европа давлатлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

“Erasmus+нинг Тошкентдаги Миллий идораси, Таълим, аудиовизуаль воситалар ва маданият бўйича агентлиги (EACEA), ОТВ ва турли  университетлар экспертлари иштирокчиларга европа таъзим муассасалари билан ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот берадилар. Шунингдек, улар ЕИ дастурларининг Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожлантиришга ёрдам бераётган мавжуд ва олдинги муваффақиятлари, талаба ва ўқитувчилар қандай қилиб грантлар олиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берадилар”, - деб таъкидлашди Европа Иттифоқи Делегациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Олдин хабар берилгани каби, 2016 йилда Erasmus+нинг Ўзбекистондаги дастури доирасида 7 лойиҳа танлаб олинган эди. Уларда Ўзбекистоннинг 22 университет ва институти, жумладан, Тошкентнинг 6 ОТМ ва вилоятларнинг 16 ОТМ қатнашмоқда. Улар ЕИ 15 мамлакатидан бўлган 23 университетлар билан ҳамкорлик қиладилар.

Бундан ташқари, мамлакатнинг 38 ОТМ 240 ортиқ вакиллари 45 европа университетларидаи стажировкадан ўтиб, таълим олади ва Европанинг 100 атрофида ўқитувчи ва докторантлари Ўзбекистонга келадилар.

Таъкидланишича, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали, Навоий давлат педагогика институти ва Нукус давлат педагогика институт илк маротаба ЕИ университетлари билан   узоқ муддатли ҳамакорлик ўрнатади.

Бундан ташқари, Erasmus+ таълим дастури доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг янги лойиҳаси молиялаштириш учун танлаб олинди. Унинг базасида бу ерда европа ҳуқуқи ва сиёсати бўйича Жана Монне номидаги кафедра ташкил этилади, шунингдек,  магистратура учун янги фанлараро курс ишлаб чиқилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: