Тошкентда “Expo-Russia Uzbekistan 2018” кўргазмаси очилди

Дата: 14:12, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 25 апрелда Тошкентда россиялик товар ишлаб чиқарувчиларнинг “Eхpo-Russia Uzbekistan 2018” халқаро саноат кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) ахборот хизмати.

Кўргазма иштирокчиларига Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири С.В. Лавровнинг табрик сўзини Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев ўқиб берди.

“Кўргазма Россиянинг “Зарубеж-Экспо” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди. Тадбир Россия Федерацияси ССП шафелигида ТИВ, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, РФ Саноат ва савдо вазирлиги, Россия экспорт маркази, шунингдек, элчихона ва Россия Федерациясининг Тошкентдаги Савдо ваколатхонаси кўмагида ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.

“Россияда ишлаб чиқарилган” бренди остида саноатнинг турли тармоқларида инновацион ишланмаларни тақдим этувчи Россия Федерацияси миллий стенди иштирокчилари бўлган рус компания ва ташкилотларининг экспозицияси алоҳида бўлимда тақдим этилган.

Кўргазмада Россиянинг энергетика, машинасозлик, металлургия, қурилиш, транспорт, телекоммуникация ва алоқа, кимё саноати, агросаноат комплекси ва бошқа тармоқларида фаолият юритадиган рус компанияларининг маҳсулотлари тақдим этилган.

Сурат манбаи: http://zlatmasters.ru/news/06-04-2019

Янгилик билан ўртоқлашиш: