Тошкентда фармацевтикада ўзбек-ҳинд ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Дата: 17:01, 10-03-2016.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика саноати вакиллари иштирокида конференция ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Dori-Darmon” АК хабар қилишларича,  ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадларида Ўзбекистонга етакчи ҳинд фармацевтика ва тиббий компаниялари вакилларидан иборат нуфузли делегация ташриф буюрди.

Конференцияни кириш сўзи билан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, жаноб Винот Кумар очди ва Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги, шу жумладан, фармацевтика ва тиббиёт соҳасида ўзаро фойдали икки томонлама муносабатлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Учрашувда “Dori-Darmon” АК раҳбарияти, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат” ДАК, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирок этди.
Ҳиндистон делегацияси аъзолари иштирокчиларни ўз компаниялари фаолияти билан таништириб чиқдилар ҳамда Ўзбекистон бозорида ишлашда ўз қизиқишларини билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: