Тошкентда фарзандини таъминлашдан бўйин товлаган ота қўлга олинди

Дата: 17:30, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда фарзандини таъминлашдан бўйин товлаган ота қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, “Нексия” русумли автомашинаси текшириш учун тўхтатилди. Мазкур автомашинанинг хайдовчиси ва йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, йўловчиси, 1980 йилда туғилган Райимжанов Бахтиёр Сайфуллаевичга нисбатан Сирдарё вилояти, Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, Б.С.Райимжанов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасида кўрсатилган (вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган. 

Сурат манбаи: http://medportal.ru/mednovosti/news/2009/10/09/hunters/

Янгилик билан ўртоқлашиш: