Тошкентда Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказини ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 22:20, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказини (ФВБМ) ташкил қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ҳукуматининг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган тегишли қарори лойиҳасига асосланган ҳолда.

“ФВБМ Тошкентдаги ЎзР Давлат фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракатланиш тизими таркибига кирувчи барча навбатчи-диспетчерлик хизматларининг юқори органи ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисида маълумотлар йиғиш, қайта ишлаш ва алмашиниш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштирувчи бўғини бўлади”, - дейилади қарор лойиҳасида.

Хужжатга мувофиқ, янги марказ ҳозирда мавжуд бўлган фавқулодда хизматларни бекор қилмайди ва улар аҳолидан ФҲ ҳақида маълумотлар қабул қилишда давом этади.

Таъкидланишича, 2017 йилнинг 1 апрелига қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва манфаатдор вазирлик ҳамда муассасалар билан ҳамкорликда ФВБМ низомини ишлаб чиқиши ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши лозим.

ФВБМнинг синов лойиҳаси жорий йил 1 майгача ишга туширилиши зарур.

Бундан ташқари, ФВВ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда аҳолига фавқулодда вазиятларда маълумотлар тақдим этиш учун FM диапазонида алоҳида радиоканал ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: