Тошкентда ФИДЕ тренерлари семинари бўлиб ўтади

Дата: 15:04, 20-05-2016.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – 31 майдан 3 июнга қадар Тошкентда ФИДЕ тренерлари семинари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“SehrliShahmat” шахмат клубидан маълум қилишларича, семинардан кўзланган мақсад – шахмат тренер ва ўқитувчиларини халқаро асосда ўқитиш ва сертификатлашдир.

Семинар дастурида инглиз тилида 15 соат маърузалар ва тестлар бўлиб, унинг якунлари бўйича ФИДЕ Тренери, ФИДЕ Инструктори, Миллий Инструктор ва  Developmental Инструктор унвонлари берилади. Ҳар бир иштирокчи семинар маърузачилари томонидан имзоланган сертификат олади. Улардан бири гроссмейстер (GM), ФИДЕ катта тренери (FST) Аршак Петросян (Арманистон) томонидан имзоланган.

“FIDE Trainers' Seminar” Осиё шахмат федерацияси томонидан ФИДЕнинг Тренерлик комиссияси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда ташкил этилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: