Тошкентда ФИДЕ тренерлари семинари бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:50, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – 31 май - 3 июн кунлари Тошкентда ФИДЕ тренерлари семинари бўлиб ўтмоқда. У шахмат бўйича Осиё қитъаси чемпионати доирасида ташкил қилинган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” шахмат клубидан хабар беришларича, FIDE Trainers' Seminar Осиё шахмат федерацияси, ФИДЕ Тренерлик комиссияси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил қилинган.

Семинардан мақсад – шахмат тренерларини халқаро стандартлар бўйича ўқитиш ва сертификатлашдан иборат. Гроссмейстер Аршак Петросян (Арманистон) семинар маърузачиси ҳисобланади.

Семинарда Ўзбекистон ва Қозоғистонлик мутахассислар қатнашмоқда.

Маърузалар курсидан сўнг тест синовлари ўтказилади ва унинг якунлари бўйича семинар иштирокчиларига тегишли тренерлик меъёр ва унвонлари берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: