Тошкентда FILA “Шарафлар зали” янги аъзоларининг расмий инаугурация маросими бўлиб ўтди

Дата: 15:22, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – FILA президенти Ненад Лалович Тошкентда “Шарафлар зали” янги аъзоларининг расмий инаугурация маросимини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги аъзолар орасида Ўзбекистоннинг икки вакили бор. Улардан биринчиси – уч карра Олимпиа чемпиони Артур Таймазов. Шунингдек, “Шарафлар зали”га 1990 йилда 29 ёшида вафот этган Аслан Хадарцев ҳам киритилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматида.

“Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциациси, шунингдек, мамлакат раҳбариятига менга кўрсатган кўмаклари учун ташаккур билдирмоқчиман. Бусиз мен бунча ютуқларга эриша олмаган бўлар эдим”, - деди Таймазов инаугурация маросимида.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Ўзбекистоннинг энг номдор спортчиларидан бири бўлган Артур Таймазов Халқаро кураш федерацияси (FILA) “Шарафлар залига” киритилиши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: