Тошкентда фирибгарлик учун қидирилаётган шахс қўлга олинди

Дата: 14:47, 05-12-2017.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда фирибгарлик учун қидирилаётган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2017 йилнинг 2 декабр куни, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, “Беруний” метро бекатининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этганлиги учун 2017 йил 16 ноябр куни Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган 1984 йилда туғилган Ниёзов Ҳасан Шукруллаевич ушланди”, - дейилади хабарда. 

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: