Тошкентда ФМХТ вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 15:05, 09-10-2014.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида (ФВВ) Фуқаро мудофааси халқаро ташкилоти (ФМХТ) бош котиби Владимир Кувшинов билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

ФВВдан хабар беришларича, икки ташкилот раҳбарлари учрашуви доирасида иккитомонлама ҳамкорлик, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш соҳасида, масалалари муҳокама қилинди. Гап шундаки, ФМХТ шафелигида ихтисослашган курслар ташкил этилади.

Учрашув дорасида Ўзбекистонда фуқаролик мудофааси соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ФВлар ва техноген характердаги ҳолатларда инсонларни ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқотларни ўтказилаётганлиги ҳақида маълумотлар берилди.

В.Кувшиновнинг сўзларига кўра, ФМХТнинг асосий вазифаларидан бири тажриба алмашиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларга тайёр туриш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат.

Эслатиб ўтамизки, қароргоҳи Женевада бўлган ФМХТ 53 мамлакатни бирлаштирган, 19 мамлакат эса ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон 2014 йил февралдан бери ташкилотда кузатувчи мақомида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: