Тошкентда фоҳишахона аниқланди

Дата: 17:45, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Тошкентда фоҳишахона аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилнинг 13 июл куни тахминан соат 14:00ларда, ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, Исаев Джурабой Хакимович, Шайхонтоҳур тумани, Ибн-Сино 1-даҳаси, 9-уй, 11-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро “Э” ва “М” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: