Тошкентда Франкофония байрами бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:16, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Миллий университетида барча француз тили ихлосмандларини бирлаштирувчи Франкофония байрами бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Очилиш маросимида университет раҳбарияти, Халқаро Франкофония ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг Тошкентдаги элчихона ва ваколатхоналари иштирок этдилар.

Физика факультетидаги байрам доирасида француз тили ихлосмандлари Болгария, Миср, Франция, Польша, Чехия, Руминия, Швейцария ва Украина элчихоналарининг стендлари билан танишдилар.

Акция доирасида Франкофония ҳафтасида эълон қилинган конкурслар натижалари ҳам эълон қилинади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: