Тошкентда Франция ва Германиялик ландшафт дизайни мутахассислари тажрибаларини ўртоқлашдилар
Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 13-23 май кунлари Тошкентда “Ландшаф санъати: очиқ ҳаводаги конструкциялар” мавзусидаги маҳорат дарслари серияси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари Германия ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Тошкентдаги Гёте-институтлардан иборат, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Франция элчихонасидан хабар қилишларича, акция доирасида Тошкент Архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) ва К. Беҳзод номидаги Санъат институти талабалари немис рассом-дизайнери Филипп Гётце ва француз архитектори Жульен Дюпон раҳбарлигида санъат ва кундалик турмуш буюмлари яратадилар.
Яратилган буюмлар 24 майдан бошлаб ТАҚИ ҳовлисида жамоатчилик эътиборига тақдим этилади ҳамда омма томонидан баҳоланади. Мазкур тадбир 1963 йилдаги Елисей шартномаси имзоланганлигининг навбатдаги санасига бағишланган бўлиб, шартнома герман-француз дўстлигини акс эттирган эди. Ушбу атоқли сана муносабати билан
Германия ва Франция бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам, маданият ва таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади.


