Тошкентда Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси қабул қилинди

Дата: 12:17, 29-09-2016.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Кеча, 28 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вилморни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик барпо этилганлиги ҳамда турли даража ва йўналишларда мунтазам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланнишича, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон-Франция кун тартибида алоҳида ўрин эгаллайди.

“Жорий йилнинг 30 июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-мажлисида саноат, транспорт ва фармакология соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди”, - дейилади хабарда.

Кейинчалик таъкидланишича, мулоқот давомида Франция Элчихонасининг янги раҳбари “Ўзбекистонга мамлакатларимиз ўртасидаги серқирра алоқаларни янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида келганлигини” таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, Франциянинг Ўзбекистондаги бундан олдинги элчиси Жак-Анри Эльс бўлиб, унинг дипмиссияси жорий йил августда якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: