Тошкентда француз дирижёри Алэн Парис раҳбарлигида мумтоз мусиқа концерти бўлиб ўтди
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида Ўзбекистон миллий симфоник ансамблининг француз дирижёри Алэн Парис бошчилигидаги концерти бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Менга бой мусиқий анъаналарга эга бўлган мамлакатлар оркестрлари билан ишлаш ёқади. Бу ўзаро маданий ва мусиқий алмашиниш дегани. Шу сабабли концерт дастури давомида мумтоз француз, швейцар мусиқалардан намуналар ижро этилди. Улар орасида Габриэль Форенинг “Пеллеас ва Мелисанда” сюитаси, Эрнест Шоссоннинг “Скрипка ва оркестр учун поэма”, Камил Сен-Санснинг “Интродукция ва каприччиозо”, Пьер Виссмернинг “1 рақамли симфониялар” ва Равелнинг “Болеро” каби асарлари янгради”, - деб қайд этди Алэн Парис ЎзТАГ мухбирига.
Шунингдек, француз дирижёри Давлат консерваториясининг бошловчи мусиқачилари учун бир қатор маҳорат дарслари ҳам ўтказди.