Тошкентда француз тили ҳафталиги бўлиб ўтади

Дата: 16:32, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистон пойтахтида Француз тили ва франкофония ҳафталиги бўлиб ўтади, дея хабар беради CA-NEWS сайти ушбу мамлакатдаги Франция элчихонасига асосланган ҳолда.
Анъанага кўра, Тошкетндаги Франция элчихонаси ва Франкофония халқаро ташкилоти кузатувчилари пойтахтда Франкофония ҳафталиини ўтказадилар. У жорий йилнинг 18-19 март кунлари Ўзбекистондаги Француз институтида бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир доирасида француз тили ва маданияти ихлосмандлари бир жойга йиғиладилар. Франкофония халқаро ташкилотига бугунда 77 мамлакат ва ҳукуматлар киради. Француз тилида дунёда 220 млн. киши сўзлашади, француз тили эса жаҳонда оммавийлиги бўйича 5- ва Европа Иттифоқида 2-ўринда туради.
Ўзбекистонда эса ушбу тилни 400 минг атрофида ўқувчи ва талабалар ўрганмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: