Тошкентда француз-ўзбек рассомининг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 12:59, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 17 мартда Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида француз-ўзбек рассоми Даима Варданьяннинг (Раҳмонбекова) “Рақс сирлари” кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, бу рассомнинг Тошкентдаги илк шахсий кўргазмасидир. 

Эслатиб ўтамизки, Даима Варданьян (Раҳмонбекова) 1959 йилда Тошкентда туғилиб, шу ерда олий маълумот олган. Талантли рассомнинг ишлари Франция, Бельгия, Буюк Британия, Россияда намойиш этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: