Тошкентда французларнинг ёш вино байрами нишонланди

Дата: 18:18, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Франциянинг Тошкентдаги элчиси қароргоҳида французларнинг “Божоле-ёш вино” байрами нишонланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу байрам Франция ва хорижда ноябрнинг ҳар охирги пайшанбасида нишонланади.

Франция элчиси Виолен де Вильмор вазирлик, парламентарийлар, дипломатик корпус аъзолари, илмий, ишбилармонлик доиралари, санъат арбоблари ҳузурида қутлов нутқини ўқиди.

Қабулда кеча меҳмонлари рассом Инна Сандлернинг ишлари, хусусан, “Dada” (“Тулпорча”) коллекциясига кирган ишлари билан танишдилар. Улар 2015 йилда рассом Парижда Халқаро санъат марказида бўлган пайтида чизилган.

Тантанали очилиш маросимидан кейин меҳмонлар à la française зиёфатига таклиф қилиндилар ва унда француз пишлоқлари, денгиз маҳсулотлари, колбаса маҳсулотлари, шунингдек, Beaujolais primeur – француз виноларидан татиб кўрдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: